Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда
15-12-2016 14:01 0 3839 Рейтинг3 Чоп этиш

Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда

Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда


“Tafsilot.uz”га келиб тушган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, у Бош вазири ўринбосари мақомини ҳам сақлаб қолади. Яъни Марказий банк раиси лавозими Бош вазир ўринбосарлигига тенглаштирилди.

Рустам Азимов Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда


Мухбирларимиз мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қўнғироқ қилди. Вазирнинг матбуот котиби Илҳом Юлдашев (239-88-93) билан боғланишни имкони бўлмади. Вазир қабулхонасига (233-70-73) қўнғироқ қилганимизда, Рустам Азимов айни пайтда хизмат сафарида экани маълум қилинди. Вазир ёрдамчиси раҳбарининг бошқа ишга ўтказилгани ҳақида маълумотга эга эмаслиги айтди ҳамда бу хабарга ойдинлик киритиш учун пешиндан кейин яна бир марта қўнғироқ қилиб кўришимизни сўради.

“Tafsilot.uz” Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг қабулхонасига (233-68-29) қўнғироқ қилди. Раис ёрдамчиси бу хабарни изоҳлашдан бош тортди ҳамда Марказий банкнинг матбуот хизмати билан боғланишимизни тавсия қилди. Матбуот хизмати (212-60-52) билан боғланганимизда, қўнғироғимизга жавоб берган шахс бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.
“Tafsilot.uz” воқеалар ривожини кузатиб боради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Олма-Ота-Тошкент тезюрар поезди йўлга тушди (фото)

22 мартда пластик карталар вақтинча ишламайди

Энг бой қозоғистонлик ким эканини биласизми?

Америка грин-карта лотереясини бекор қилмоқчи

Боглиш маколалар
Реклама на сайте