Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон мадҳиясини таҳқирлама...
13-12-2016 16:57 1 1053 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон мадҳиясини таҳқирлама...

Сир эмас, кенг жамоатчилик бугунги кунда телеэкранларда намойиш этилаётган баъзи сериаллар халқимиз айниқса ёшларнинг онгини мафкуравий хуружлардан сақлаш ўрнига “оммавий маданият”, “миссионерлик” тарғиботи билан овора эканлигидан арз қилди. Жонкуярлик билан ҳаттоки, мудраётган “Ёшлар” канали жамоасини “Очиқ хат” билан уйғотмоқчи бўлишди. Афсуски, телеканал ижодий жамоаси уйғонмадиям, халқ фикрини назарга олмадиям. Бепарволиги туфайли қўпол хатога йўл қўйди. Айнан “Ёшлар” (“Сериалчи”) канал томонидан 2016 йил 10 декабрь куни кечки “Давр” информацион дастури орқали Ўзбекистон Республикаси мадҳияси таҳқирланди. Ўзбекистон истиқлоли ва бахти учун курашган аждодларимиз руҳи азобланди.

Ўзбекистон мадҳиясини таҳқирлама...


Ўзбекистон мадҳиясини таҳқирлама...

(Имловий хатоларни аниқлашда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбек тилининг имловий луғатидан фойдаланилди.)

Беҳисоб шукр қилдикки, MTRK.uz сайти орқали намойиш этилаётган кўрсатувда мадҳия тўлиқ кўрсатилмади. Бўлмаса, билмадим...

Ўйлаб қоласан. Ўзбекистон мадҳияси неча хилдан иборат?

Ким айбдор? Қани давлат рамзларига нисбатан ноширлик масъулияти? Қани телеканал ижодий гуруҳининг Ўзбекистон мадҳиясига бўлган ҳурмати? Энг улкан тарғиботчи ҳисобланган миллий телеканаллар Ўзбекистон давлат рамзларига беписандлик билан қараётган экан, унда бошқалардан нимани кутиш керак? Душман ичингда турганда ташқи мафкуравий ғанимлар билан курашишдан нима наф?

Бир мулоҳаза. “Кинотеатр” миллий ва хорижий фильмлар, “Дунё бўйлаб” ҳайвонот дунёси ва дунё мўъжизаларига оид “Борлиқ синоати“, “Маданият ва маърифат” турли маънавий-ахлоқий ток-шоу, “Спорт” миллий ва хорижий футбол, “Наво” эса миллий ва хорижий мусиқаларни намойиш қилаётгандан сўнг “Ёшлар” телеканали базасида нима қолди?

Аудиторияни жалб қилиш мақсадида ғижжа дорисига қарши дорини реклама қилишдан то ҳўлми-қуруқми сериаллар дардига чалиниб, ҳам кундузги ҳам кечки сеансларда “Қалбим эгаси”, “Гул ва шамшир”ни айлантириш қолди.

Вазият шу таҳлид кетаверса, ижодий жамоа янгилик ва ижодий салоҳиятини юксалтирмаса, “Ёшлар” номини кўтариб юрса-ю, ёшларни жипслаштириш йўлида бирор-бир амалий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмаса, келаси йилдан ушбу телеканални “Табриклар ва қутловлар” каналига айлантириш қолди.

Энг ачинарлиси, “Тезроқ бўлмайсанми? Бўлди қўйвор. Захватга ташла. “Қалбим эгаси”, “Гул ва шамшир” сериали кутиб қолди. Сериалнинг “азарт” жойи келганда маҳсулот рекламасини улаворадиган “клиентлар” телефонни тутатиб юборишди. Ҳозир биз аудиториямизни заҳарлаб улгурдик. Улар худди наркоманга ўхшайди. Улар учун тезроқ “Давр” тугаса-ю, сериал бошланса... Сени таҳлилий кўрсатувингга бало борми?-дея Ўзбекистон мадҳияси тимсолида Ўзбекистон халқига ҳурматсизлик қолди.

“Олдин ўзингга боқ...”

Ўзбекистон мадҳиясини таҳқирлама...


10 декабрь. соат20.20. “Ёшлар”да фуқароларни Кореяга ишлашга жўнатиш мақсадида фирибгарлик билан шуғулланган шахслар жиноятига оид “Эҳтиёт бўлинг, фирибгар” кўрсатуви намойиш этилди. Кўрсатувда фирибгарнинг суд жараёнида камерадан ўзини олиб қочганлиги, хижолатдан юзини беркитган жиноятчига худди бошини ерга тиқиб олган туяқуш нисбати берилди. Аудитория фирибгарлардан нафратланиши учун инсофга чақирувчи мусиқий фонлар берилди.

Хўш, бировларни фирибгарлик йўли билан чув туширган одамнинг хижолат бўлиши туяқушнинг ҳолатига ўхшаса, унда Ўзбекистон Республикасини мадҳиясини таҳқирлаган телеканал кимга ёки нимага ўхшайди? Бунақа телеканаллар Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекси 2031-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, —фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима тўлаши шарт бўлган ҳуқуқбузарга ўхшайди.

Мабодо, ҳомийлар кўмагида жаримадан қутилгач: “Қўлингдан нима келди?” дея кибрга берилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 215-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш —энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ жазосига тортилаётган рецидивист жиноятчиларга ўхшайди.

Хулоса ўрнида, вазият шу даражага етиб келдики, аммо халқнинг мурожаатлари, жамоатчиликнинг куюнчаклик билан билдирган фикрларига панжара ортидан қараш оқибатида бугун миллий телеканаллар томонидан қўпол сиёсий хатоларга йўл қўйилди.

Биргина мисол. Матнда (,) вергул, (.) нуқта ёки (!) ундов белгиси, лотин алифбосидаги h ва x ҳарфлари алмашиниши, “Ser quyosh”, “Halq sevar” сўзларидаги аянчли имловий хатолар, Ўзбекистон мадҳияси муаллифлари кетма-кетлиги икки хил кўрсатилган лавҳаларни қўйиб турайлик.

Аммо, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси қоидаларига мувофиқ (,) тутуқ белгиси (ъ) ўрнида келишини инобатга олсак, айнан Ўзбекистон Республикаси мадҳиясида “O’zbekiston” сўзи Оъзбекистон тарзида талқин этилаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Халқимизнинг ардоқли фарзанди, устоз Абдулла Ориповга айнан унинг қаламига мансуб мадҳия ҳошиясида “Sher-шер” яъни ҳайвон “тахаллуси” берилганлиги аждодларимизга бўлган ҳақоратнинг қайси турига киради?

Хулоса ўрнида, ҳеч бўлмаса “Давр” информацион кўрсатуви якунида “Ушбу кўрсатувимизни МTRK.uz cайтида дунё бўйлаб кузатишингиз мумкин”-деган маслаҳатнинг ички ва ташқи жавобгарлигини теран ҳис этайлик. Ушбу имловий қўпол хатолар майли халқаро стипендия совриндори бўлган талабанинг иншосида ёзилсин, майли она тили ва адабиёти ўқитувчисининг аризасида ёзилсин, аммо Ўзбекистон мадҳиясида эмас!!!

Ҳурматли, “Ёшлар” ижодий жамоаси! Эҳтимол сизни “Lacto-G” эгалари таблетка рекламасида “Қорин” ўрнида ҳалигача “қори” сўзини ишлатишингизга кўниккан бўлса керак. Аммо, миллий мадҳиямиз телеэкранда камситилишига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳузуридаги оммавий ахборот воситалари мониторинги маркази кўникиб кетармикин? Бизнингча йўқ!

Ўзбекистон мадҳиясини таҳқирлама...

“Эҳтиёт бўлинг, фирибгар” кўрсатувида айтганингиздек, бировларни ўмариб, виждонини сотган одам фирибгар бўлибди, хижолатдан бошини тупроққа тиқиб туяқушга ўхшабди. Хўш, Ўзбекистон мадҳиясини менсимаганингиз учун сиз ким бўлдингиз ва нимага ўхшадингиз? Биз сизни инсофга чақириш учун қайси мусиқий фондан фойдаланайлик?Сиз жамият учун фирибгардан кўра хавфлироқ эмассизми?
Жонибек Шуҳратов
Sharh.uz
Шарҳлар

Ơz ơrnida dadillik bilan bergan izohlaringiz uchun rahmat

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: